Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Тиббиёт саноатини ривожлантириш агентлиги ва Жаҳон банки раҳбари ССС лойиҳаларини муҳокама қилди

UzDaily · 21.06.2026 · 17:30 · 18 views
Тиббиёт саноатини ривожлантириш агентлиги ва Жаҳон банки раҳбари ССС лойиҳаларини муҳокама қилди

Тиббиёт саноатини ривожлантириш агентлиги ва Жаҳон банки раҳбари ССС лойиҳаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Жаҳон банки гуруҳи делегацияси билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини такомиллаштириш, хусусий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда тиббий инфратузилмани ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Томонлар соғлиқни сақлаш муассасаларини модернизация қилиш, янги тиббиёт объектларини барпо этиш, уларни бошқаришнинг замонавий моделларини жорий этиш ва инвестиция лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш, халқаро инвесторларни жалб қилиш, аҳоли учун сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш ҳамда ҳудудларда замонавий тиббий хизматлар кўламини кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Музокаралар чоғида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тажрибаси, янги ташаббусларни шакллантиришдаги стратегик ёндашувлар ва келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.

UzDaily · 👁 18 views · 21.06.2026 · 17:30