Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Технологиялар

Телекоммуникацияни ривожлантириш бўйича хорижлик экспертлар билан учрашув ўтказилди

UzDaily · 16.03.2018 · 11:04 · 396 views
Телекоммуникацияни ривожлантириш бўйича хорижлик экспертлар билан учрашув ўтказилди
Телекоммуникацияни ривожлантириш бўйича хорижлик экспертлар билан учрашув ўтказилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда консалтинг ва аудит бўйича профессионал хизматларни кўрсатувчи PricewaterhouseCoopers халқаро компаниялар тармоғи делегациялари билан учрашди.

Учрашувда экспертлар гуруҳи Ўзбекистоннинг телекоммуникация бозорида олиб борилган ўрганишлар натижасига оид ҳисоботни тақдим қилдилар. Шунингдек, тақдимотда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан халқаро илғор тажрибалар қайд этилди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари мамлакатнинг телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга оид инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга, хусусан халқаро интернет тармоғига уланиш тезлигини ошириш бўйича ҳамкорликка тайёр эканликларини таъкидладилар.

Томонлар ҳамкорликни экспертлар иштирокида иккала томон учун ҳам манфаатли келишувлар доирасида давом эттиришга келишиб олдилар.

UzDaily · 👁 396 views · 16.03.2018 · 11:04