Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ташриф доирасида Озарбайжон парламенти Раиси билан ўтган учрашувда истиқболли режалар муҳокама қилинди

UzDaily · 20.02.2025 · 13:30 · 322 views
Ташриф доирасида Озарбайжон парламенти Раиси билан ўтган учрашувда истиқболли режалар муҳокама қилинди
Ташриф доирасида Озарбайжон парламенти Раиси билан ўтган учрашувда истиқболли режалар муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 19 февраль куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Боку шаҳрида Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси Раиси Соҳиба Гафарова билан учрашди.

Унда икки мамлакат парламентлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”нинг 2024-2025 йилларга мўлжалланган режалари ижроси муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон Парламентлараро форумини ўтказиш, парламент қўмиталари ва дўстлик гуруҳи аъзоларининг яқин алоқаларини янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, учрашувда томонлар халқаро тадбирларда парламент вакилларининг фаол иштирокини таъминлашга ҳам эътибор қаратиб, Тошкентда бўлиб ўтадиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасида самарали мулоқотларни давом эттиришга келишиб олди.