Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон 2027 йилда U-17 Осиё кубога мезбонлик қилади

UzDaily таҳририяти · 30.07.2026 · 23:45 · 19 views
Ўзбекистон 2027 йилда U-17 Осиё кубога мезбонлик қилади
Ўзбекистон 2027 йилда U-17 Осиё кубога мезбонлик қилади / Фото: ОФК.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Ижроия қўмитаси 2027 йилги 17 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасидаги Осиё кубогини қабул қилувчи давлат сифатида Ўзбекистонни тасдиқлади. Тегишли қарор ташкилотнинг навбатдаги йиғилишида қабул қилинди.

Йиғилиш давомида 2029 йилги U-17 Осиё кубоги Саудия Арабистонида ўтказилиши ҳам белгиланди.

Бундан ташқари, ОФК Ижроия қўмитаси 2028 йилги 23 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоалари ўртасидаги Осиё кубогини ўтказиш жойи сифатида Японияни танлади.

Ушбу турнир 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига Осиё қитъасидан саралаш мусобақаси вазифасини бажаради.

Йиғилиш иштирокчилари ОФКнинг клублар ва ёшлар мусобақалари регламентларига киритиладиган ўзгартишларни ҳам тасдиқлади. Хусусан, 2026/27 йилги мавсумдан бошлаб AFC Champions League Elite турнири 32 та жамоа иштирокида янги форматда ўтказилади.

Ўзгартишлар, шунингдек, 20 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасидаги Осиё кубогига саралаш тизимига ҳам тааллуқли бўлади.