Ташқи ишлар вазирлигида Жазоир элчиси қабул қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016 йилнинг 26 январ куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Жазоир Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Насер Бушерит билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида 2016 йилда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги муносабатларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда икки ва кўп томонлама шакллардаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари ҳамда ўзаро манфаатли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.