Ўзбекистон ва Россия ҳарбий-техник ҳамкорлик келишувини ўзгартиради
Ўзбекистон ва Россия ҳарбий-техник ҳамкорлик келишувини ўзгартиради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Россия ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги шартномага ўзгартишлар киритиш бўйича музокаралар ўтказади.
Тегишли фармойиш Россиянинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилиш сайтида чоп этилди.
Ҳужжат Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги амалдаги шартномага ўзгартишлар киритадиган протоколни тузиш бўйича музокаралар ўтказилишини назарда тутади.
Икки мамлакат ўртасидаги шартнома 2017 йил май ойида кучга кирган.