Суд Ўзбекистонда Samsyng бренди остидаги қалбаки техника савдосини тақиқлади

Суд Ўзбекистонда Samsyng бренди остидаги қалбаки техника савдосини тақиқлади

Суд Ўзбекистонда Samsyng бренди остидаги қалбаки техника савдосини тақиқлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонга Samsung брендига тақлид қилинган Samsyng номи остидаги қалбаки техника олиб киришга уриниш аниқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Идора маълумотларига кўра, компаниялардан бири Ўзбекистонга Samsyng бренди билан электрон маҳсулотлар олиб киришга уринган. Мазкур белги Samsung товар белгиси билан адаштириш даражасида ўхшаш деб баҳоланган.

Товар белгиси ҳуқуқ эгаси судга мурожаат қилган ва 2026 йил 4 июнь куни суд компания ҳаракатларини интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузиш деб топган.

Суд мазкур маркировка остида импорт қилинган маҳсулотларни сотишни тақиқлади ҳамда жавобгар томон зиммасига суд харажатларини қоплаш мажбуриятини юклади.

Адлия вазирлиги тадбиркорларга ўз брендларини ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш зарурлигини эслатиб, товар белгилари ноқонуний қўлланилиши ҳолатлари ҳақида хабар беришга чақирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг