Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Суд «AKFA BUILD» товар белгисидан ноқонуний фойдаланган қоидабузарга жарима солди

Дилафруз Ниязова · 21.01.2026 · 16:29 · 266 views
Суд «AKFA BUILD» товар белгисидан ноқонуний фойдаланган қоидабузарга жарима солди
Суд «AKFA BUILD» товар белгисидан ноқонуний фойдаланган қоидабузарга жарима солди / Фото: Сурат сунъий интеллекти ёрдамида яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда адлия органлари «Texnopark» МЧЖнинг фирма номи ҳамда «AKFA BUILD» товар белгисига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилди.

Ушбу бренд остида лицензия шартномаси асосида лифт маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган компания бозорда ўз фирма номи ва товар белгисидан ноқонуний фойдаланилган контрафакт маҳсулотлар тарқатилаётганини аниқлади.

Жамиятнинг мазкур ҳолат бўйича йўллаган мурожаати адлия органлари томонидан кўриб чиқилиб, унинг натижалари «Texnopark» МЧЖ ҳуқуқлари бузилганини тасдиқлади.

Қоидабузар сифатида «С.М.» деб кўрсатилган шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

2026 йил 15 январь куни суд томонидан энг кам ҳисоб-китоб миқдорининг 15 баробари миқдорида, яъни 6,1 миллион сўм жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилинди.