Сирдарёда судья пора олаётган вақтда қўлга олинди

Сирдарёда судья пора олаётган вақтда қўлга олинди

Сирдарёда судья пора олаётган вақтда қўлга олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сирдарё вилоятида иқтисодий суд судьяси 3,6 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот котиби хабар қилди.

Тергов маълумотларига кўра, мазкур пул маблағлари Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бири фойдасига кассация инстанциясида қарор чиқариш учун мўлжалланган бўлган.

Қўлга олиш тезкор тадбир давомида амалга оширилган. Аниқланишича, Сирдарё вилояти иқтисодий ишлар бўйича судьяси кўрилаётган ишда томонлардан бирига мукофот эвазига ёрдам беришни ваъда қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Расмийлар қўшимча маълумотлар кейинроқ тақдим этилишини билдиришган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг