Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Дипломатлар ёрдамида Беларусда алданиб қолган ўзбекистонлик ватанга қайтди

UzDaily таҳририяти · 27.07.2026 · 11:25 · 40 views
Дипломатлар ёрдамида Беларусда алданиб қолган ўзбекистонлик ватанга қайтди

Дипломатлар ёрдамида Беларусда алданиб қолган ўзбекистонлик ватанга қайтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Белорусда мушкул вазиятга тушиб қолган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг элчихонасига ҳамюртимиз М.Т. мурожаат қилиб, оғир молиявий аҳволга тушиб қолгани туфайли Ўзбекистонга қайтишда амалий ёрдам кўрсатишни сўраган.

Маълум бўлишича, М.Т, жорий йилнинг июль ойида меҳнат фаолиятини олиб бориш мақсадида Беларусга келган. Бироқ Минск шаҳрига етиб келганидан сўнг уни ишга таклиф қилган шахс алоқага чиқмай қўйган. Бир неча кун давомида иш берувчи билан боғланиш ҳаракатлари зое кетгач, фуқаро маблағсиз ва қаровсиз қолиб, оғир молиявий аҳволга тушган.

Юзага келган ҳолатни инобатга олган ҳолда, дипломатлар томонидан фуқародан тезкор тартибда тегишли ариза ва ҳужжатлар қабул қилинган. Ўзбекистон Миграция агентлиги билан ҳамкорликда Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан М.Т, номига ватанга қайтиш авиачиптаси расмийлаштириб берилди.

Кўрсатилган амалий ёрдам натижасида 24 июль куни М.Т. “Belavia” авиакомпаниясининг Минск–Тошкент рейси билан ватанга қайтарилди.