Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюради
Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюради.

Ташриф доирасида давлат раҳбари ҳудуддаги янги саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм объектлари, шунингдек транспорт инфратузилмаси ва шаҳарсозлик соҳаларида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар билан танишиши режалаштирилган. Бундан ташқари, Президент бир қатор бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Шунингдек, Президент раҳбарлигида вилоятни ҳар томонлама ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинадиган йиғилиш ўтказилиши ҳам мўлжалланган.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.