Сеул шаҳри ҳокими Ўзбекистонга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2017 йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Учрашувда Ўзбекистон-Жанубий Корея муносабатларининг жорий масалалари, жумладан Ўзбекистонга Сеул шаҳри ҳокими Пак Вон Суннинг бўлажак ташрифининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
UzDaily
·
👁 289 views
·
05.06.2017 · 15:16