Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ангренда Кореяда ишлашни ваъда қилган фирибгар ушланди

Дилафруз Ниязова · 11.08.2026 · 12:10 · 24 views
Ангренда Кореяда ишлашни ваъда қилган фирибгар ушланди
Ангренда Кореяда ишлашни ваъда қилган фирибгар ушланди / Фото: ДХХ видеосидан олинган тасвир.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ангрен шаҳрида Ўзбекистон фуқаросини Жанубий Кореяга ишга жойлаштириш баҳонасида фирибгарлик қилганликда гумонланаётган шахс ушланди. У 5,9 минг доллар пулни олаётган вақтида қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар берди.

Идора маълумотларига кўра, гумонланувчи Н. М. Х. А. исмли фуқаронинг ишончига кириб, ўзининг юқори лавозимларда ишлайдиган танишлари орқали уни Жанубий Кореяга ишга жойлаштиришга ёрдам беришини ваъда қилган.

Н. М. пул маблағларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), шунингдек, 211-моддаси 28-модда орқали (пора бериш билан боғлиқ жиноятда иштирокчилик турлари) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.