Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Сербия Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Дилафруз Ниязова · 28.10.2025 · 17:42 · 287 views
Сербия Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди
Сербия Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди  

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 28 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Сербия Республикаси Президенти Александр Вучични расмий кутиб олиш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.

Икки давлат мадҳиялари янгради. Ҳарбий оркестр садолари остида етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар. Расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг давлат раҳбарларининг делегациялар иштирокидаги музокаралари бошланди.