Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Сенатда Қатар Шўро кенгаши Раиси билан учрашув бўлиб ўтди

Дилафруз Ниязова · 04.04.2025 · 14:10 · 342 views
Сенатда Қатар Шўро кенгаши Раиси билан учрашув бўлиб ўтди
Сенатда Қатар Шўро кенгаши Раиси билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 4 апрель куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясида иштирок этиш учун мамлакатимзга ташриф буюрган Қатар Шўро кенгаши Раиси Ҳасан бин Абдуллоҳ Ал-Ғаним бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги парламентлараро муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва Қатар парламентлараро дўстлик гуруҳлари фаолиятини янада жонлаштириш, олий даражада эришилган икки томонлама битимларнинг ижросини таъминлаш ва қонунчилик соҳасида тажриба алмашишни давом эттиришга келишиб олдилар.