Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Айрим ижтимоий тармоқларда Санжар Каримов (Real Sanjik) суд залидан озод қилингани ҳақида тарқалган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди.
Санжар Каримовга нисбатан жиноят иши Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилмоқда.
Суд жараёни ҳали якунланмаган.
Иш бўйича навбатдаги суд мажлиси жорий йил 7 октябрь кунига белгиланган.