Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Самарқанддаги кўчага Рим шаҳри номи берилди

Дилафруз Ниязова · 29.05.2025 · 15:20 · 356 views
Самарқанддаги кўчага Рим шаҳри номи берилди
Самарқанддаги кўчага Рим шаҳри номи берилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий даражадаги Ўзбекистон-Италия музокаралари якунида халқаро Конгресс-марказида Самарқанд шаҳридаги кўчага Рим шаҳри номини беришга бағишланган тантанали маросим ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу қарор чуқур тарихий ва маданий алоқалар, стратегик шериклик муносабатларининг ҳозирги юксак даражасини инобатга олган ҳолда, шунингдек, Ўзбекистон ва Италия халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳурмат рамзи сифатида қабул қилинганини таъкидлади.