Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Туризм

Самарқанд ва Туркистон вилоятлари ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик кенгаймоқда

Дилафруз Ниязова · 11.11.2025 · 13:45 · 374 views
Самарқанд ва Туркистон вилоятлари ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик кенгаймоқда
Самарқанд ва Туркистон вилоятлари ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик кенгаймоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқандда Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кушеров бошчилигидаги тадбиркорлар ва туризм соҳаси вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва икки вилоят ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Самарқанд ва Туркистон вилоятлари тадбиркорлари ўртасида B2B учрашувлар ўтказилди. Унда туризм, меҳмонхона хўжалиги ҳамда ҳунармандчилик йўналишларида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. 

Мазкур учрашув икки қардош вилоят ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ва туризм салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.