Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 10 сентябрь куни Швециянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Мартин Розеннинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Учрашувда томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Швеция ўртасидаги муносабатлар сезиларли даражада фаоллашганини таъкидлади.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш масалаларига асосий эътибор қаратилди.
Бахтиёр Саидов Мартин Розенга Ўзбекистондаги янги масъулиятли дипломатик миссиясида муваффақиятлар тилади.
Томонлар икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш бўйича биргаликда ишлашга тайёр эканини тасдиқлади.