Рустам Азимов «Ўзбекинвест» ЭИМСК га раҳбар этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Рустам Азимов «Ўзбекинвест» Экспорт импорт миллий суғурта компаниясига Бош директор этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 6 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Рустам Азимов эгаллаб турган Бош вазир ўринбосари лавозимидан озод қилди.
Унинг ўрнига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6 июндаги фармони билан Жамшид Қўчқоров Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.