Россиядан Ўзбекистонга олти нафар бола қайтарилди

Россиядан Ўзбекистонга олти нафар бола қайтарилди

Россиядан Ўзбекистонга олти нафар бола қайтарилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Россиядан ота-она қарамоғисиз қолган олти нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Расмий маълумотга кўра, 21 апрель куни ушбу болалар Тошкент шаҳрига олиб келиниб, ўз оилаларига топширилган.

Вазирликда таъкидланишича, ҳозирги кунда вояга етмаганлар ва уларнинг оилаларига нисбатан ижтимоий кузатув ва қўллаб-қувватлаш ишлари ташкил этилган.

Вазият устидан назорат яшаш жойларидаги «Инсон» ижтимоий хизмат марказлари томонидан амалга оширилмоқда.

Шунингдек, давлатлараро ҳамкорлик доирасида жорий йил март ойида яна беш нафар бола ўз ватанига қайтарилгани қайд этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг