Ўзбекистон

Қозоғистоннинг биринчи Президенти Ўзбекистон етакчисини табриклади

Қозоғистоннинг биринчи Президенти Ўзбекистон етакчисини табриклади
Қозоғистоннинг биринчи Президенти Ўзбекистон етакчисини табриклади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Нурсултон Назарбоев давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат ва муваффақиятлар, Ўзбекистонга тинчлик-осойишталик, барқарор тараққиёт ва равнақ тилади.

Суҳбатда Ўзбекистон-Қозоғистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида мисли кўрилмаган юксак даражага эришилгани, кўп қиррали ҳамкорлик барча устувор йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.