Ўзбекистон

Қозоғистонлик ёш футболчилар даволаниб, уйига қайтди

Қозоғистонлик ёш футболчилар даволаниб, уйига қайтди
Қозоғистонлик ёш футболчилар даволаниб, уйига қайтди / Фото: Videodan kadr.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда футбол турнирида иштирок этаётган вақтида шифохонага ётқизилган қозоғистонлик ёш футболчиларнинг соғлиғи яхшилангандан сўнг улар шифохонадан чиқарилиб, ўз юртига қайтди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, болаларга ўз вақтида малакали тиббий ёрдам кўрсатилган.

Барча ёш спортчиларнинг аҳволи яхшилангач, уларга шифохонадан чиқишга рухсат берилди.

Соғлиқни сақлаш тизими вакиллари ҳамда тиббиёт ходимлари футболчиларни кузатиб қўйиб, уларга мустаҳкам соғлиқ ва келгуси мусобақаларда муваффақиятлар тилади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.