Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Дунё

Қозоғистондаги вертолёт ҳалокати 13 кишини хаётдан олиб кетди

UzDaily · 28.03.2019 · 15:50 · 605 views
Қозоғистондаги вертолёт ҳалокати 13 кишини хаётдан олиб кетди
Қозоғистондаги вертолёт ҳалокати 13 кишини хаётдан олиб кетди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Чоршанба куни Қизилўрда вилоятида Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг Ми-8 вертолёти ҳалокатга учради. Барча экипаж аъзолари — 13 киши — ҳалок бўлди, дея хабар берди Gazeta.uz сайти «Казинформ» АА манбасига таянган ҳолда.

Ми-8 тўртта ҳарбий вертолёт билан Актаудан Чимкентга йўл олганда қулаб тушган. «Парвоз „Алтин жебе“ махсус бўлинмаларининг қоронғи вақтларда ва мураккаб метеорологик шароитларда комплекс текшируви ва махсус ўқувлар доирасида амалга оширилди», дея қайд этди Мудофаа вазирлиги.

Иккита вертолёт Қизилўрдага қўнган, учинчиси ҳодиса жойига қайтган. Мудофаа вазирлиги авиаҳалокат тафсилотларини тергов қилмоқда. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев ҳалок бўлганларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатилиши бўйича топшириқ берди.