Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Тошкентга расмий ташриф билан келди

Дилафруз Ниязова · 31.03.2026 · 12:25 · 183 views
Қозоғистон ташқи ишлар вазири Тошкентга расмий ташриф билан келди
Қозоғистон ташқи ишлар вазири Тошкентга расмий ташриф билан келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаев бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди, деб хабар берди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Ташриф давомида 31 март куни Тошкентда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган икки томонлама учрашувлар ва музокаралар режалаштирилган.