Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Қорақалпоғистон ва Хоразмда берилган харид чеклари асосида ютуқли ўйинлар ташкил этилади

UzDaily · 21.05.2026 · 14:00 · 139 views
Қорақалпоғистон ва Хоразмда берилган харид чеклари асосида ютуқли ўйинлар ташкил этилади

Қорақалпоғистон ва Хоразмда берилган харид чеклари асосида ютуқли ўйинлар ташкил этилади
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида онлайн назорат-касса техникасидан фойдаланишни оммалаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 июлдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмдаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширилган харидлар бўйича назорат-касса техникаси орқали берилган чеклар асосида ютуқли ўйинлар ўтказилади.

Қарор билан тасдиқланган низомга асосан, харид чекларини “Солиқ” иловаси орқали рўйхатдан ўтказган ҳар бир шахс ютуқли ўйин иштирокчисига айланади.

“Солиқ” иловасида ҳар бир шахсга рўйхатдан ўтказилган харид чекларининг ютуқли ўйинга киритилгани ҳақида маълумот бериб борилади.

Ютуқли ўйин ҳар ойда “Солиқ” иловасидаги “Ютуқли ўйинлар” платформаси орқали ўтказилади.

Танлов 1 ой давомида иштирокчилар томонидан рўйхатдан ўтказилган харид чеклари жамланмаси доирасида ўтказилиб, ғолиблар инсон омилисиз харид чекини тасодифий танлаб олиш асосида аниқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳар бир ютуқли ўйин ғолибига бош соврин сифатида автомашина тақдим этилади.

UzDaily · 👁 139 views · 21.05.2026 · 14:00