Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Тошкент ва Туркистон вилоятлари ўртасида келишув имзоланди

UzDaily таҳририяти · 24.07.2026 · 21:55 · 37 views
Тошкент ва Туркистон вилоятлари ўртасида келишув имзоланди

Тошкент ва Туркистон вилоятлари ўртасида келишув имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қозоғистон Республикасининг Ақтау шаҳрида Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари раҳбарлари кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Қайд этиш жоизки, мазкур нуфузли анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев томонидан сўнгги йилларда олиб борилаётган яқин қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик сиёсати самараларининг яна бир амалий ифодаси бўлди.

Анжуманда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари сўнгги йилларда мутлақо янги босқичга кўтарилди.

Давлат раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган очиқ ва прагматик сиёсат натижасида ҳудудлараро ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб, савдо-иқтисодий, инвестисия, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт-логистика, туризм ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда кенг имкониятлар яратилмоқда.


Шунингдек, тадбир доирасида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳамда Туркистон вилояти ҳокими Нуралхон Кушеров ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

Аввалроқ Туркистон вилояти раҳбарияти ва ишбилармон доиралари вакилларидан иборат йирик делегация Тошкент вилоятида бўлиб, кўп қиррали ҳамкорлик йўналишлари бўйича келишувларга эришилган эди.

Мазкур битим ана шу ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлиб, икки ҳамкор ҳудуд ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ишбилармон доиралар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.