Дунё

Қизил ярим ой жамияти Яманга ёрдам кўрсатишда давом этади

Қизил ярим ой жамияти Яманга ёрдам кўрсатишда давом этади
Qizil yarim oy jamiyati Yamanga yordam ko'rsatishda davom etadi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Туркиянинг Қизил ярим ой жамияти Яманда навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини тарқатишни бошлади. Бу ҳақда «Анадолу» хабар берди.

Ташкилотнинг Ямандаги вакили Мустафо Ойдин «Анадолу» билан суҳбатда Қизил ярим ой жамияти кеча пайшанба кунидан бошлаб Яманда 11 минг озиқ-овқат саватчасини ўз ичига олган гуманитар ёрдамни ўз эгаларига топширишни бошлаганини айтган.

Ушбу гуманитар ёрдамнинг умумий ҳисобда 440 тоннага тенг ва улар 30 апрелгача Яманнинг 6 вилояти – Маъраб, Ҳазрамавт, Абьян, Лаҳж, Адан ва Таизларда тарқатилади.

Ушбу хайрия турк халқидан яманликларга Рамазон туҳфаси хайрия акцияси доирасида тақдим қилиняпти. Ушбу гуманитар ёрдам мазкур вилоятлардаги қочқинлар, камбағаллар, Қуръони карим ҳофизлари ва шариат илмини ўрганаётганларга тарқатилади.

Ўтган март ойида ҳам Яманда Қизил ярим ой жамияти 8 минг озиқ-овқат саватчасига тенг инсонпарварлик ёрдами кўрсатган эди.

Манба: azon.uz

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.