7
Ўзбекистон

Қирғизистон Андижонда Бош консулхона очади

Қирғизистон Андижонда Бош консулхона очади
Қирғизистон Андижонда Бош консулхона очади / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қирғизистон Андижон шаҳрида Бош консулхона очади. Унинг консуллик округи Ўзбекистоннинг учта вилояти — Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларини қамраб олади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг фармонида маълум қилинган.

Ҳужжатга мувофиқ, янги ваколатхонанинг асосий вазифаси Ўзбекистонда бўлиб турган Қирғизистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, уларга консуллик хизматларини кўрсатишдан иборат.

Бош консулхонанинг очилиши икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, уларнинг фуқаролари учун янада қулай шароитлар яратишга ҳам қаратилган.

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасига дипломатик ваколатхонани очиш билан боғлиқ ташкилий ва молиявий масалаларни ҳал этиш, шунингдек, зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни фармонга мувофиқлаштириш топширилди.

Ҳужжат 10 кундан кейин кучга киради.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.