Дунё

Путин ва Ким Чен Ин ўзаро совға алмашишди

Путин ва Ким Чен Ин ўзаро совға алмашишди
Putin va Kim Chen In o'zaro sovg'a almashishdi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россия президенти Владимир Путинга анъанавий корейс қиличини, Путин эса ўз навбатида шимолий кореялик ҳамкасбига шамшир ва чой сервизини совға қилди дея хабар бермоқда Kun.uz.  

“Замонавий қуроллар бўлмаган вақтларда шундан қиличлардан фойдаланишган – улар куч, менинг ва сизни қўллаб-қувватловчи халқимизнинг қалбини ифодалайди”, деб айтган Ким Чен Ин совғани бериш вақтида.

Путин унга совға учун миннатдорлик билдирган.

Қурол совға қилиш ёмон аломат ҳисоблангани учун икки етакчи рамзий тарзда ўзаро тангалар ҳам алмашишган.

25 апрелда Путин ва Ким Чен Ин Владивостокда илк тўлиқ форматли учрашувни ўтказишди. Яккама-якка музокаралар 2 соат, кенгайтирилган таркибда эса яна 1,5 соат давом этган.

Иккала етакчи ҳам учрашувнинг мазмунли ўтганини қайд қилишган.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.