Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Президент Мирзиёев Карачига юк рейслари ва Лаҳорга йўловчи рейсларини йўлга қўйишни эълон қилди

UzDaily · 07.02.2026 · 09:35 · 240 views
Президент Мирзиёев Карачига юк рейслари ва Лаҳорга йўловчи рейсларини йўлга қўйишни эълон қилди

Президент Мирзиёев Карачига юк рейслари ва Лаҳорга йўловчи рейсларини йўлга қўйишни эълон қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил апрелидан бошлаб Ўзбекистондан Карачи шаҳрига мунтазам юк рейслари ва Лаҳор шаҳрига тўғридан-тўғри йўловчи авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Исломободда бўлиб ўтган бизнес-форум чоғида маълум қилди.

Давлат раҳбари, шунингдек, ҳозирда Покистон – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича юк ташишлар йўлга қўйилганини таъкидлаб, бу минтақавий логистика ва савдони ривожлантириш учун янги имкониятлар очаётганини қайд этди.

Жорий йилда Ўзбекистон ва Покистон ҳудудлари биринчи форумини ўтказиш режалаштирилмоқда. Ушбу тадбир ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва икки мамлакат ўртасида ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш учун муҳим майдонга айланади.

UzDaily · 👁 240 views · 07.02.2026 · 09:35