Президент МБ раиси ўринбосарини лавозимидан озод этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Мамлакатимиз раҳбарининг Фармонига мувофиқ Саидкамол Саидкаримович Ходжаев бошқа ишга ишга ўтгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
У Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 августдаги қарори билан АТБ “Агробанк” бошқаруви раиси этиб тайинланди.
С.Ходжаев профессионал банк ходими. 2016 йилда Марказий банкка келгунга қадар АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк”ни бошқарган.