Иқтисод

Пойтахт ҳокимияти иситиш мавсумини якунланганини эълон қилди

Пойтахт ҳокимияти иситиш мавсумини якунланганини эълон қилди
Пойтахт ҳокимияти иситиш мавсумини якунланганини эълон қилди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 18 мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми расман якунланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти маълум қилди.

Белгиланган меъёрларга кўра, иситиш мавсуми беш кун давомида ўртача кунлик ҳаво ҳарорати +8°C дан юқори бўлганидан кейин тўхтатилади.

Сўнгги ҳафта давомида шаҳарда кундузги ҳарорат барқарор равишда +18-19°C ва ундан юқори даражада бўлиб, тунги ҳарорат ҳам +8°C дан пастга тушмади.

Гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, кейинги беш кунда Тошкентда ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда: кундузи +20-22°C, тунги вақтда эса +10°C дан юқори бўлади.

Айни пайтда пойтахтда ўртача кунлик ҳарорат +12-13°C ни ташкил этмоқда, бу эса иситиш мавсумини тугатиш учун белгиланган мезонларга мос келади.

Шу омилларни инобатга олган ҳолда, 2024-2025 йилги иситиш мавсуми 2025 йил 18 мартда расман якунланади.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.