Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Португалия футбол бўйича Европа чемпиони!

Беҳзод Ҳожиматов · 11.07.2016 · 15:11 · 666 views
Португалия футбол бўйича Европа чемпиони!
Португалия футбол бўйича Европа чемпиони!
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Португалия терма жамоаси қўшимча вақтда Франция терма жамоаси устидан 1:0 ҳисобида устун келиб, ўз тарихида биринчи маротаба футбол бўйича Европа чемпиони деган номга сазовар бўлди!

Ўйиндаги ҳал қилувчи тўпни учрашувнинг 109-дақиқасида португалиялик Эдер киритди.

Амалда шу гол ўйин тақдирини ҳал қилди ва Португалия Евро-2016 мусобақасининг чемпионига айланди.

Қайд этамиз, биринчи бўлимнинг ўрталарида Криштиану Роналду жароҳат олиб, майдонни тарк этди.