Иқтисод

Поп туманидаги қуёш электр станцияси 500 МВт қувватга чиқди

Поп туманидаги қуёш электр станцияси 500 МВт қувватга чиқди
Поп туманидаги қуёш электр станцияси 500 МВт қувватга чиқди / Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган вилоятининг Поп туманида Германиянинг Hyper Partners GmbH компанияси томонидан амалга оширилаётган қуёш электр станцияси тўлиқ — 500 МВт қувватда ишлашга чиқди. Лойиҳанинг қиймати 350 млн долларни ташкил этади. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилди ва ҳозирда режалаштирилган 500 МВт қувватга етказилди.

Мазкур босқичнинг якунлангани муносабати билан катта авлод вакиллари, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари иштирокида тантанали маросим ўтказилди.

Тадбир давомида анъанавий қурбонлик маросими ўтказилди. Шундан сўнг катта авлод вакиллари дуои фотиҳа қилиб, мамлакатда тинчлик ва осойишталик, халққа фаровонлик, эзгу ташаббусларга эса барака тиладилар.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.