Иқтисод

«Ўзкимёсаноат» экспорти тўққиз ойда 568 млн долларга етди

«Ўзкимёсаноат» экспорти тўққиз ойда 568 млн долларга етди
«Ўзкимёсаноат» экспорти тўққиз ойда 568 млн долларга етди / Фото: Сурат сунъий интеллекти томонидан яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти корхоналари 2026 йил январь–сентябрь ойларида 568 млн долларлик кимё маҳсулотларини экспорт қилди.

Бу белгиланган режадан 11 фоизга юқори ва ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичдан 16 фоизга кўпдир.

Экспортнинг энг катта улушини карбамид ташкил этди. Унинг етказиб бериш ҳажми 116,1 млн долларга тенг бўлди. Аммиакли селитра экспорти 93,5 млн долларга, калий хлориди 42,3 млн долларга, суперфосфат эса 16,4 млн долларга етди.

Бундан ташқари, хорижга 10,3 млн долларлик паст зичликдаги аммиакли селитра, 6,3 млн долларлик карбоксиметилцеллюлоза (КМЦ) ва полианион целлюлоза (ПАЦ) етказиб берилди.

«Ўзкимёсаноат» маълум қилишича, корхоналар экспорт географиясини кенгайтириш, хорижий бозорларда маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ҳамда қўшилган қиймати юқори бўлган кимё маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини кўпайтиришда давом этмоқда.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.