Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Технологиялар

“Ўзенгилсаноат” АК 2030-йилгача 1 млрд. АҚШ долларни ўзлаштиради

Беҳзод Ҳожиматов · 20.06.2016 · 13:30 · 768 views
“Ўзенгилсаноат” АК 2030-йилгача 1 млрд. АҚШ долларни ўзлаштиради
“Ўзенгилсаноат” АК 2030-йилгача 1 млрд. АҚШ долларни ўзлаштиради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзенгилсаноат” АК 2030-йилгача 1 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўзлаштиришни режалаштирмоқда.

“Ўзенгилсаноат” АК маълумотларига кўра, ҳозирда 2030-йилгача бўлган давр учун тармоқни ривожлантириш дастури ишлаб чиқилган.

Мазкур дастур доирасида соҳада 1 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилади. Бу эса 22 та янги маҳсулот турини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва товар ишлаб чиқаришни 5,1 баравар ошириш имкониятини беради.