Туризм

Ўзбекистонликларнинг Туркияга саёҳатлари қарийб 40% га ошди

Ўзбекистонликларнинг Туркияга саёҳатлари қарийб 40% га ошди
Ўзбекистонликларнинг Туркияга саёҳатлари қарийб 40% га ошди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–май ойларида Туркияга 88,6 минг нафар Ўзбекистон фуқароси сафар қилган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 24,7 минг нафарга ёки 38,7% га кўпдир.

Саёҳатларнинг асосий мақсади туризм бўлган — 67 036 нафар фуқаро Туркияга сайёҳ сифатида ташриф буюрган. 18 793 киши қариндошларини зиёрат қилиш, 1 252 нафар киши даволаниш, 798 нафар талаба таълим олиш, 769 киши эса хизмат сафари мақсадида мамлакатга борган.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.