Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистонлик 65 мингдан зиёд фуқаро Мисрга саёҳат қилган

Дилафруз Ниязова · 18.02.2026 · 10:00 · 404 views
Ўзбекистонлик 65 мингдан зиёд фуқаро Мисрга саёҳат қилган
Ўзбекистонлик 65 мингдан зиёд фуқаро Мисрга саёҳат қилган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилда Мисрга 65 426 нафар Ўзбекистон фуқароси борган, деб хабар беради Миллий статистика қўмитаси. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 18 000 нафарга кўп бўлиб, 38,1 фоизга ўсишни ташкил этади.

Саёҳатчиларнинг кўпчилиги — 59 374 нафар — туристик мақсадларда саёҳат қилган.

Шунингдек, 5 826 нафар фуқаро оила аъзоларини зиёрат қилиш учун, 175 нафар даволаниш мақсадида, 21 нафар таълим олиш учун ва 30 нафар хизмат вазифалари билан Мисрга борган.