Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистонда Хитой делегацияси билан фармацевтика кластери инвестициявий салоҳияти муҳокама қилинди

Дилафруз Ниязова · 10.02.2026 · 16:15 · 237 views
Ўзбекистонда Хитой делегацияси билан фармацевтика кластери инвестициявий салоҳияти муҳокама қилинди
Ўзбекистонда Хитой делегацияси билан фармацевтика кластери инвестициявий салоҳияти муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Хитойнинг "QingDa Vision Group" компанияси делегацияси билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида меҳмонлар “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар, кластерни босқичма-босқич ривожлантириш режалари ҳамда фармацевтика соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништирилди.

Шунингдек, инвестицион салоҳият тақдимоти доирасида Ўзбекистондаги амалдаги қонунчилик, солиқ имтиёзлари ҳамда “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ҳудудида яратилган имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни ривожлантириш ва музокараларни давом эттириш бўйича келишувга эришдилар.