Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида ҳаво транспорти орқали 6,9 миллион нафар йўловчи ташилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 фоизга кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида ҳаво транспортида юк ташиш ҳажми 86,4 минг тоннани ташкил этди.
Шундай қилиб, ҳисобот даврида мамлакатда ҳаво транспорти орқали қарийб 7 миллион нафар йўловчи ва 86 минг тоннадан ортиқ юк ташилди.