Ўзбекистонда Аёл судьялари ассоциацияси ўз ишини бошлади
Ўзбекистонда Аёл судьялари ассоциацияси ўз ишини бошлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий судда «Мулоқотдан натижага, тажрибадан одил судловга» шиори остида Ўзбекистон Аёл судьялари ассоциацияси фаолияти бошланганига бағишланган халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Олий суд раиси Робия Маҳмудова мамлакатимизда аёл судьяларни бирлаштирувчи мустақил касбий платформанинг ишга тушиши суд тизими ҳаётидаги муҳим институсионал қадам эканини таъкидлади.
Халқаро анжуманда гендер тенглик стандартларини миллий суд амалиётига татбиқ этиш, аёл судьяларнинг касбий ва лидерлик салоҳиятини юксалтириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда суд ҳокимиятига жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, халқаро экспертлар ва хорижий ҳамкорлар иштирокида гендерга сезгир суд тизимини ривожлантириш, илғор халқаро тажрибани жорий этиш ва хотин-қизларнинг одил судловдан тенг фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон Аёл судьялари ассоциацияси жорий йилнинг 5 март куни мамлакатимиз суд тизимида гендер тенглик ва инклюзив ёндашувларни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган.