Ўзбекистонда 26,2 минг тонна пилла тайёрланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон пиллакорлари 26,2 минг тоннадан зиёд пилла тайёрлаб, йиллик шартнома мажбуриятини бажаришди.
Эслатиб ўтамиз, 2015-йилда ўзбекистонлик пиллакорлар томонидан 26 минг тонна пилла тайёрланган эди.
Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигидан маълум қилишларича, жорий йилда пиллакорлар ҳар қутидан ўртача 58,2 килограммдан ҳосил олишди.