Ўзбекистонда 107 ҳайдовчи гувоҳномасидан маҳрум этилади

Ўзбекистонда 107 ҳайдовчи гувоҳномасидан маҳрум этилади

Ўзбекистонда 107 ҳайдовчи гувоҳномасидан маҳрум этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун 12 тадан ортиқ жарима балли тўплаган 107 нафар ҳайдовчи суд тартибида ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Суднинг тегишли қарорлари қабул қилингач, улар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини тиклаш учун қайта ўқишдан ўтиши ва имтиҳон топшириши шарт бўлади.

Амалдаги талабларга кўра, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар транспорт воситалари тоифаси бўйича ихтисослаштирилган ўқув ташкилотларида назарий ва амалий тайёргарликнинг тўлиқ курсини қайтадан ўташи лозим. Шундан сўнг улар назарий имтиҳон топшириши керак бўлади. Унда 50 та саволдан камида 46 тасига тўғри жавоб бериш талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар ҳисобланган жарима баллари сонини Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига тегишли «Smart» мобил иловаси орқали текширишлари мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг