Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Япония янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилишди

UzDaily таҳририяти · 29.07.2026 · 15:25 · 20 views
Ўзбекистон ва Япония янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Япония янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилишди / Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов Proud Partners компанияси президенти Рюдзи Судзуки билан учрашув ўтказди.

Proud Partners халқаро кадрлар тайёрлаш, Specified Skilled Worker дастури доирасида мутахассисларни жалб этиш, консалтинг хизматлари ва инвестициялар йўналишларида фаолият юритади. Компания томонидан Ангрен шаҳрида Uzbekistan Proud Academy ўқув маркази ташкил этилган.

Томонлар Япония капиталини банк-молия соҳаси, кўчмас мулк, туризм ва инфратузилма йўналишларига жалб этиш, шунингдек, академия фаолиятини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Касб-ҳунар таълими ва меҳнат мобиллиги соҳасидаги қўшма лойиҳалар, япон инвесторларининг давлат активларини хусусийлаштириш жараёнидаги иштироки ҳамда истиқболли ташаббусларни молиялаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.