Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Хитой давлат харидлари бўйича ҳамкорликни кенгайтиради

UzDaily таҳририяти · 05.07.2026 · 11:00 · 36 views
Ўзбекистон ва Хитой давлат харидлари бўйича ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Хитой давлат харидлари бўйича ҳамкорликни кенгайтиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан учрашув ўтказди. Унда томонлар саноат кооперацияси ва давлат харидлари соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди.

Агентлик вакиллари Хитой томонини ўз фаолиятининг асосий йўналишлари, ваколатлари ҳамда саноат кооперацияси ва давлат харидлари тизимини такомиллаштиришга қаратилган амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирди. Давлат харидлари тизимини 2030 йилгача ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар давомида халқаро экспертлар ва маслаҳатчиларни жалб этиш, тажриба алмашиш дастурларини амалга ошириш, қўшма семинар ва тренинглар ташкил этиш, шунингдек, илғор халқаро амалиётлар асосида давлат харидлари ва саноат кооперацияси тизимларини комплекс таҳлил қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, истиқболли лойиҳаларга молиявий ва эксперт кўмагини кўрсатиш, шунингдек, ўзаро манфаатли йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш, қўшма лойиҳалар портфелини шакллантириш, уларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш ва кейинги ишчи учрашувларни ташкил этиш бўйича ўзаро англашувга эришди.