Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари янги лойиҳаларни ишга туширдилар

Дилафруз Ниязова · 26.03.2026 · 19:06 · 239 views
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари янги лойиҳаларни ишга туширдилар
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари янги лойиҳаларни ишга туширдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон йирик кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этдилар.

Давлат раҳбарлари 10 та қўшма лойиҳани бошлаб бердилар.

Улар доирасида Тожикистонда мебель ва чарм маҳсулотлари корхоналарини ташкил этиш, маиший техника ишлаб чиқаришни кенгайтириш, тўқимачилик қувватларини барпо қилиш, Тошкентда турар жой мажмуаси ва савдо объектларини қуриш ҳамда Фарғона вилоятида консерва маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Андижон вилоятида сут маҳсулотлари, Сурхондарё вилоятида эса мева шарбатлари ва металл брикетлар ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди.

Шунингдек, Янги Тошкентдаги кўчалардан бирига Душанбе шаҳри номини беришга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари тақдимот қилинган лойиҳаларнинг амалга оширилиши икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришга кучли суръат бағишлашига ишонч билдирдилар.