Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва SwissCham ASIA бизнес ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади

UzDaily · 14.06.2026 · 08:45 · 36 views
Ўзбекистон ва SwissCham ASIA бизнес ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади

Ўзбекистон ва SwissCham ASIA бизнес ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Женева шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва SwissCham ASIA ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжатга Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ва SwissCham ASIA президенти доктор Урс Лустенбергер имзо чекди.

Меморандум доирасида томонлар инвестицияларни жалб қилиш, савдо алоқаларини кенгайтириш, бизнес-форумлар ва бизнес-миссиялар ташкил этиш, шунингдек тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилади.

Томонлар 2026 йил учун соғлиқни сақлаш, энергетика, туризм ва таълим соҳаларини устувор йўналишлар сифатида белгилаб олди. Шунингдек, халқаро инвестицияларни жалб этиш, инновацион ечимларни жорий қилиш ва қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Мазкур келишув Ўзбекистон тадбиркорлари учун Европа ва Осиё бозорларида янги имкониятлар яратиш, халқаро шериклар доирасини кенгайтириш ва инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

UzDaily · 👁 36 views · 14.06.2026 · 08:45