Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Шри-Ланка иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

UzDaily таҳририяти · 11.07.2026 · 09:50 · 24 views
Ўзбекистон ва Шри-Ланка иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Шри-Ланка иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Шохрух Гуламов Шри-Ланка Ташқи ишлар вазирлиги котиби Аруни Ранаража билан учрашув ўтказди.

Томонлар икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ҳамда Ўзбекистон ва Шри-Ланка ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Туризм, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати, қимматбаҳо тошлар, транспорт ва логистика, фармацевтика ҳамда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш соҳаларидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, амалий лойиҳаларни мувофиқлаштириш мақсадида Қўшма ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.