Иқтисод

Ўзбекистон мисни FLUOR билан бойитиш технологияларини муҳокама қилди

Ўзбекистон мисни FLUOR билан бойитиш технологияларини муҳокама қилди
Ўзбекистон мисни FLUOR билан бойитиш технологияларини муҳокама қилди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Кончилик ва геология вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 12 август куни Тоғ-кон сноати ва геология вазири ўринбосари У. Юсупов бошчилигидаги вазирлик ходимлари ҳамда FLUOR Сорпоратион вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди.

Дастлаб меҳмонлар FLUOR Сорпоратион компанияси фаолияти, амалга оширилган лойиҳалар ҳамда компаниянинг тегишли соҳадаги тажрибаси ҳақида маълумот беришди.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистонда мисни бойитиш жараёнида замонавий технологияларни қўллаш орқали корхоналар самарадорлигини ошириш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.